Спорт | 19:00 / 14.02.2019
26288
3 дақиқада ўқилади

Жанг натижасига протест ва спорт ҳижоби. Ғофур Раҳимов AIBA келажаги ҳақидаги фикрларини билдирди

Фото: Маъруф Асқаров / KUN.UZ

9-10 февраль кунларида Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўтказилган AIBA ижроқўм аъзоларининг икки кунлик йиғилишида ташкилот президенти  – Ғофур Раҳимов AIBA келажагига доир фикрларини билдириб ўтди. 

«Истанбулда самарали ва мазмунли ўтган икки кунлик AIBA ижроқўм йиғилишидан сўнг, бокс оиласи келажаги ҳақидаги ўйларимни ўртоқлашишни лозим топдим. Аввал ҳам таъкидланганидек, спортимизни ривожлантириш ва илгари суриш учун кўп яхши қарорлар қабул қилинди ва долзарб муҳокамалар ташкил этилди. 

Биз спортимизга бўлган ишончни орттириш ва fair-play мақсадида айрим техник қоидаларни ўзгартиряпмиз. 

Хусусан, AIBA янги тартиб киритади, унга кўра миллий бокс федерациялари агар ҳакамлар қарорини адолатсиз деб билишса, жанг натижаси бўйича протест билдириши мумкин бўлади. Протест тўғридан-тўғри жанг ўтказилган жойда топширилади ва видеоёзувлар кўриб чиқилиб, якуний қарор қабул қилинади.

Биз спортда тенглик ва инклюзивликни таъминлаш учун либос формасига ўзгартиш киритиш учун янгиликларга қўл урдик. Рингга чиқадиган боксчиларнинг формалари бўйича ўзгаришлар жорий қилинади: формада фақат миллий байроқлар рангларидан фойдаланиш мумкин бўлади, аёл боксчиларга эса агар диний эътиқодлари шуни талаб қилса, спорт ҳижобларида жанг қилишга рухсат берилади.

Шунингдек, мен «Муносиб келажак» ташаббусини эълон қилдим, Атлетлар комиcсияси муваққат вакилларини тайинладик, улар бутун дунёдаги атлет гуруҳлари билан ишлайди. Атлетларимиз спортимиз келажаги, улар ижодкор, кучга тўла ва уларга қулоқ тутиш керак. Бу ташаббус ташкилот стратегияси – «боксчилар тарбиялаган боксчилар» ғоясига йўл харитаси бўлиб хизмат қилади», дейилади Раҳимовнинг нутқида. 

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг ноябрида Москва шаҳрида ўтказилган Халқаро Бокс Ассоциацияси Конгрессида AIBA`нинг раҳбар лавозимларига сайловлар бўлиб ўтган ва 2018 йил бошидан ташкилот президенти вазифасини бажарувчи бўлган Ғофур Раҳимов лавозимга расман сайланганди.

Мавзуга оид