Ўзбекистон | 19:00 / 20.02.2019
40446
1 дақиқада ўқилади

Ёшлар иттифоқи раиси ўринбосари вилоят ҳокими ўринбосарлигига жўнатилди

Ёшлар иттифоқи раисининг Ташкилий-кадрлар масалалари бўйича ўринбосари Ўткирбек Илҳамович Шукуров фаолиятини Андижон вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида давом эттиради. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар бермоқда.

Ўткирбек Шукуров муқаддам «Камолот» ЁИҲнинг ташкилий-кадрлар масалалари бўйича раис ўринбосари сифатида фаолият кўрсатган, 2017 йилнинг ёзида янги ташкил этилган Ёшлар иттифоқи раисига ўринбосар этиб тайинланганди.

Андижон вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Серобиддин Позилжонович Исмоилов ишдан бўшагач, бу лавозим бўш қолаётганди.

Мавзуга оид