Бухоро аэропортини очиқ осмон форматига ўтказиш таклиф қилинди
Бухоро шаҳрида Зиёрат туризми бўйича биринчи Халқаро форуми ўз ишини бошлагани ҳақида хабар берилган эди. Тадбир доирасида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун матбуот анжумани ўтказилди. Саволларга Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи Абдулазиз Аккулов, унинг ўринбосари Улуғбек Қосимхўжаев жавоб беришди.
Матбуот анжумани давомида саволлар билан бир қаторда қизиқарли таклифлар ҳам берилди. Таклифлардан бири Бухоро аэропортини очиқ осмон форматига ўтказишни кўзда тутади. Малайзия вакилининг сўзларига кўра, дастлаб Тошкентга қўниб, кейин Бухоро ёки бошқа шаҳарларга бориш сайёҳлар учун ўзига яраша ноқулайлик туғдиради.
Таъкидлаш жоизки, Зиёрат туризми бўйича биринчи халқаро форумда Халқаро Зиёрат туризми форумида шунингдек Туркия дин ишлари қўмитаси раиси ўринбосари Осман Тирасчи, Деҳли бош масжиди имоми Саид Бухорий, Россия муфтийлар кенгаши раиси биринчи ўринбосари Рушан Аббасов, Индонезиядаги Ўзбекистон сайёҳлик бренди элчиси Эко Шри Маргианти, Миср Вакиллар палатасининг Ижтимоий бирдамлик, оила ва ногиронлар қўмита раиси Абдулҳадий Ал-Касабий каби қатор хорижий мутахассислар иштирок этишди.
Мавзуга оид
18:24 / 25.12.2024
Зомин аэропорти фаолияти вақтинча тўхтатиб турилгани маълум қилинди
19:37 / 19.12.2024
Хитой сунъий оролда дунёдаги энг йирик аэропортлардан бирини қуради
22:53 / 16.12.2024
Эмин Агаларов Чорвоқ бўйида Sea Breeze Uzbekistan туристик марказини қурмоқчи
18:14 / 16.12.2024