Спорт | 21:48 / 23.02.2019
16462
1 дақиқада ўқилади

Нурмагомедов фаолиятидаги илк бокс жангини ўтказишга тайёргарлик кўрмоқда

Фото: Global Look Press

UFC’нинг енгил вазндаги амалдаги чемпиони, россиялик Хабиб Нурмагомедов ўзининг фаолиятидаги илк бокс жангини ўтказишга тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда Россия бокс федерацияси бош котиби Умар Кремлев маълум қилди.  

“Хабиб аста-секин жангга тайёргарлик кўришни бошлади. У бокс тараққиёти марказида машғулот ўтказди. Биз унинг бокс жанги ўтказиш борасидаги таклифимизга жавоб беришини кутмоқдамиз”, деб айтган Кремлев.

Аввалроқ Кремлев Нурмагомедовнинг фаолиятидаги илк бокс жанги 2019 йил ёзда Москвада бўлиб ўтиши мумкинлигини маълум қилган. У доғистонлик спортчининг рақиби ким бўлишига аниқлик киритмаган.

2018 йил 14 октябрда россиялик яккакурашчи америкалик енгилмас боксчи Флойд Мейвезерга рингда жанг қилишни таклиф қилганди.

Мавзуга оид