Жаҳон | 14:25 / 23.02.2019
13660
1 дақиқада ўқилади

Уоррен Баффетт бир кунда 4,3 млрд доллар йўқотди

Фото: Getty Images / Alex Wong

Уоррен Баффеттнинг Berkshire Hathaway ширкати бир кунда 4,3 млрд доллар йўқотди. Бунга энг йирик активларидан бири бўлган Kraft Heinz’нинг акциялари бир нечта нотўғри хабарлар туфайли қулагани сабабдир. Бу ҳақда CNBC хабар тарқатди.

Жума кунги савдо сессияси давомида Kraft Heinz Америка озиқ-овқат концерни акциялари 27 фоизга тушиб кетиб, бир акция учун 34,95 долларлик даражада ёпилди.

2018 йил охирида Kraft Heinz’нинг 325 млн акцияларига (26,7%) эгалик қилган Berkshire Hathaway учун бу йўқотишлар муҳим аҳамиятга эга бўлди. Berkshire Hathaway бир кунда 4,31 миллиард доллар йўқотди, дея аниқлик киритган телеканал. Kraft Heinz Berkshire’нинг Apple, бир неча банклар ва Coca-Cola’дан кейин йириклик даражаси бўйича олтинчи холдинги ҳисобланади.

Мавзуга оид