Спорт | 01:45 / 27.02.2019
5979
1 дақиқада ўқилади
«Лестер» Рожерснинг келганини расман эълон қилди
«Лестер» клубида расман мураббий ўзгарди. «Тулкилар» франциялик Клод Пюэлни истеъфога чиқаришганди. Бугун шимолий ирландиялик Брендан Рожерс «Лестер»нинг янги бош мураббийи сифатида таништирилди.
2016 йилдан буён Шотландиянинг «Селтик» клубида ишлаб келаётган мураббий Англияга қайтиш учун амалдаги клуби билан шартномасини бекор қилди. Рожерс «Лестер» билан 2022 йил ёзгача амал қиладиган шартномага имзо чеккан.
Рожерс мураббийлик фаолияти давомида Англиянинг «Ливурпуль», «Суонси», «Уотфорд» каби жамоаларида ҳам ишлаган. Мураббий айни дамда давом этаётган «Лестер» - «Брайтон» ўйинини стадиондан кузатмоқда.
Мавзуга оид
00:26 / 23.02.2020
АПЛ. «Манчестер Сити» сафарда «Лестер»ни мағлуб этди (турнир жадвали)
00:28 / 22.12.2019
АПЛ. «Манчестер Сити» ўз майдонида «Лестер»ни мағлуб этди
02:04 / 26.10.2019
АПЛ. «Лестер» меҳмонда «Саутҳемптон»га 9 та гол урди
22:08 / 30.03.2019