Жаҳон | 16:23 / 01.03.2019
12701
1 дақиқада ўқилади

Лукашенко президент сайловида Порошенко ғалаба қозонишини тахмин қилди

Фото: REUTERS/Gleb Garanich

Беларусь президенти Александр Лукашенконинг тахминича, Украинадаги президент сайловида амалдаги давлат раҳбари Пётр Порошенко ғалаба қозонади.

"Порошенко президент бўлади. Ҳа, мутлақ", - деди Лукашенко жамоат ва ОАВ вакиллари билан учрашувда.

Шу билан бирга, беларусь раҳбари Порошенко шоумен Владимир Зеленский билан сайловнинг иккинчи босқичига ўтишини айтди.

"Биласизми, мутлақо аниқ айтмаяпман. Аммо барча вариантларни кўриб чиқиб, Пётр Алексеевич бу лавозимни сақлаб қолади деб ўйлайман. Аммо Яратган у ерда тинчликни сақласин ва биз жаҳон ҳамжамияти Украинадаги катта саргузаштларга аралашиб қолмайлик, бунга асло йўл қўймаслик керак", - деди Лукашенко.

Украинада президент сайлови 31 мартда бўлиб ўтади. Давлат раҳбари  лавозимига 44 номзод даъвогарлик қилмоқда. Ижтимоий сўровларга кўра, номзодлар рейтингида Зеленский етакчилик қилмоқда.

Мавзуга оид