Жаҳон | 22:37 / 04.03.2019
18757
1 дақиқада ўқилади

Хуан Гуайдо Венесуэлага қайтди

Фото: REUTERS/Carlos Jasso

Венесуэла мухолифати етакчиси Хуан Гуайдо Каракасга қайтганини маълум қилди. У бу ҳақда твиттердаги саҳифасида маълум қилди.  

"Жонажон еримиздаман! Венесуэла, биз ҳозиргина миграция назоратини ўтдик ва шаҳримизга йўл олмоқдамиз”, деб ёзган Гуайдо.

Каракаснинг халқаро аэропортида Гуайдонинг келишини Германия, Испания, Нидерландия ва бошқа давлатлар элчилари кутишган.

Гуайдо матбуот вакиллари билан аэропортда қисқача мулоқот қилгач, кичик кортежда аэропортни тарк этган.

Univision телекомпанияси журналисти Гуайдо Каракасга Панамадан Сора авиакомпанияси рейси билан келганинини маълум қилган. 

Аввалроқ Венесуэла олий суди Гуайдога мамлакатни тарк этишни тақиқлаган, бироқ у мамлакатдан чиқиб кетишга муваффақ бўлган. У 22 февралда Колумбиянинг Кукута шаҳрига етиб келган. Шундан кейин у ҳафта ичида Колумбиядан ташқари, Бразилия, Парагвай, Аргентина ва Эквадорга ҳам ташриф буюрган.

Мавзуга оид