Фан-техника | 00:34 / 07.03.2019
18415
2 дақиқада ўқилади

“Бутунжаҳон йил автомобили” финалининг якуний иштирокчилари эълон қилинди   

Женевада ўтаётган автосалонда “Бутунжаҳон йил автомобили” танлови ташкилотчилари асосий ва қўшимча йўналишлар бўйича финалга ўтган моделларни маълум қилишди.  

Февраль бошида танловнинг финал қисмига ўтган 10 та модел маълум қилинганди. Энди бу фахрий ном учун фақатгина учта модел кураш олиб боради: Audi e-tron, Jaguar I-Pace ва Volvo S60/V60. Иккита илк автомобил электрокарлар ҳисобланади.

Фото: Audi e-tron
Фото: Jaguar I-Pace
Фото: Volvo S60/V60

Танловда асосий номинациядан ташқари яна бешта қўшимча йўналиш бўйича ғолиблар аниқланади. “Энг яхши шаҳар автомобили” унвони учун Hyundai AH2/Santro, Kia Soul ва Suzuki Jimny; “Энг яхши нуфузли автомобил” унвони учун Audi A7, Audi Q8 ва BMW 8-Series; энг яхши спорткар номи учун Aston Martin Vantage, McLaren 720S ва Mercedes-AMG 4-Door Coupe кураш олиб боради.

Фото: Hyundai AH2/Santro
Фото: BMW 8-Series

Шунингдек, “Энг яхши “яшил” автомобил” йўналишида Audi e-tron, Hyundai Nexo ва Jaguar I-Pace ғолибликка даъвогарлик қилади. Энг яхши дизайн учун Jaguar E-Pace, Suzuki Jimny ва Volvo XC40 курашади. 

Фото: Suzuki Jimny

Танлов ғолиблари 17 апрелда Нью-Йоркдаги автосалонда эълон қилинади. Уларни 86 журналистдан иборат ҳакамлар ҳайъати аниқлайди.

Бир йил аввал бу танловда Volvo XC60 кроссовери ғолиб бўлганди. Бу ғалаба швед компанияси учун биринчиси бўлган, жорий йилда компания ўз муваффақиятини такрорлаши мумкин. 

Мавзуга оид