Ўзбекистон | 17:17 / 07.03.2019
46587
1 дақиқада ўқилади
Марказий Банк раиси ўринбосари ишдан бўшатилди
Марказий банк Раиси ўринбосари Адҳам Рустамович Исломов ўз вазифасидан озод этилган, деб хабар бермоқда Kun.uz ахборот манбаси.
1976 йил Тошкент шаҳрида туғилган Адҳам Исломов 2018 йил январидан буён Марказий Банк раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.
У бундан аввал Ўзбекистон Президенти Девони ижтимоий-иқтисодий сиёсатни мувофиқлаштириш хизматининг бош консултанти сифатида фаолият кўрсатган.
Kun.uz мухбирининг хабар беришича, Исломовнинг ўрнини шу вақтга қадар «Ўзагросуғурта» раиси лавозимида ишлаб келаётган Саидқаҳҳор Холхўжаев эгаллайди.
Мавзуга оид
17:55 / 11.12.2024
Кредит олишдан ихтиёрий воз кечиш механизми жорий этилади
17:05 / 02.11.2024
Ўзбекистон сентябр ойида энг кўп олтин сотган давлатлар қаторига кирди
18:30 / 28.10.2024
Марказий Банк зарарли илова юбораётган фирибгарлар ҳақида огоҳлантирди
19:33 / 05.08.2024