Жаҳон | 16:54 / 08.03.2019
8200
1 дақиқада ўқилади

Жимми Картер Трампга ёрдам бериш учун КХДРга боришга тайёр

Фото: Gary Hershorn/ZUMAPRESS

АҚШ собиқ президенти Жимми Картер Шимолий Кореяга бориб, Америка етакчиси Дональд Трампга КХДР раҳбари Ким Чен Ин билан музокараларда «боши берк кўчадан» чиқишда ёрдам беришга тайёр. Бу ҳақда Politico хабар берди.

Нашр маълумотларига кўра, агар АҚШ ҳукумати ундан ёрдам сўраса, Картер КХДРга боришга тайёрдир.

Қайд этилишича, Картер Шимолий Кореяда ҳурмат билан қаралувчи шахс саналади.

Шу билан бирга, АҚШ собиқ президенти КХДР ва бошқа мамлакатлардаги тинчликпарвар миссияларда бир неча бор қатнашган.

Бундан олдин, АҚШ Шимолий Кореянинг ядровий қуролсизланиш муддати ҳақида маълумот берганди.

Мавзуга оид