Ҳукуматнинг қатор кўрик-танловларни ўтказиш тўғрисидаги қарори қабул қилинди
Вазирлар Маҳкамасининг “Халқ чолғулари ижрочилари”, Мукаррама Турғунбоева номидаги “Миллий рақс ижрочилари” ва Юнус Ражабий номидаги “Ёш мақом ижрочилари” республика кўрик-танловларини ўтказиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжатда қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси президентининг “Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” 2018 йил 28 ноябрдаги ПҚ-4038-сон қарорига мувофиқ “Халқ чолғулари ижрочилари”, Мукаррама Турғунбоева номидаги “Миллий рақс ижрочилари”, Юнус Ражабий номидаги “Ёш мақом ижрочилари” республика кўрик-танловларини анъанавий тарзда ўтказиш белгиланган.
Қуйидагилар:
“Халқ чолғулари ижрочилари” республика кўрик-танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида низом;
Мукаррама Турғунбоева номидаги “Миллий рақс ижрочилари” республика кўрик-танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида низом;
Юнус Ражабий номидаги “Ёш мақом ижрочилари” республика кўрик-танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.
“Халқ чолғулари ижрочилари”, Мукаррама Турғунбоева номидаги “Миллий рақс ижрочилари”, Юнус Ражабий номидаги “Ёш мақом ижрочилари” республика кўрик-танловларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ харажатларнинг қуйидаги манбалар ҳисобидан амалга оширилиши белгиланди:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида Маданият вазирлигига ажратилган бюджет маблағлари;
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари;
юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Бунда, танловлар совриндорларига тўланадиган пул мукофотлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги танловларни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича масъул этиб белгиланди.
Ўзбекистон Бадиий академияси Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги буюртмасига биноан танловларнинг махсус логотиплари ва совриндорлар учун статуэткалар зскизлари лойиҳаларини тайёрлайди.
Мавзуга оид
12:22 / 23.12.2024
Кураш тренерлари ва ҳакамларини хорижий давлатларга “экспорт” қилиш йўлга қўйилади
11:18 / 27.11.2024
Миллий симфоник оркестри ходимлари маоши оширилади
09:55 / 15.10.2024
Автобус йўлакларида бошқа транспортларнинг ҳаракатланиши устидан назорат кучайтирилди
07:16 / 20.08.2024