Ўзбекистон | 17:55 / 26.03.2019
38087
2 дақиқада ўқилади

Дубай амири Твиттерда ўзбек тилида твит ёзди

БАА вице-президенти, бош вазири, Дубай амири Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум Твиттерда ўзбек тилида твит ёзди.

“Биз Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликларига давлат ташрифи билан келганидан жуда ҳам мамнунмиз. Ушбу ташриф икки давлатимиз ўртасидаги алоқаларда янги саҳифани очиб беради”, дейилади унда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташрифи доирасида 26 март куни Дубай шаҳрида Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум билан музокара ўтказди.

Кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари Шавкат Мирзиёевнинг Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум билан “Заабил” саройида бўлиб ўтган учрашувининг асосий мавзуси бўлди. 

Дубай амири ўз тараққиётининг янги босқичига чиққан Ўзбекистон билан кўп қиррали алоқаларни мустаҳкамлашдан манфаатдорлигини билдирди.

Ўзбекистон президентининг БААга ташрифи доирасида умумий қиймати 10 миллиард доллардан ортиқ бўлган келишувларга эришилди.

Мавзуга оид