Спорт | 08:49 / 28.03.2019
12189
2 дақиқада ўқилади

Фьюри ва Жошуа ўртасидаги жанг қачон бўлиб ўтиши мумкинлиги айтилди

Фото: Getty Images

Бокс бўйича супер оғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Тайсон Фьюрининг мураббийи Бен Дэйвисон 2019 йил охирида шогирди Энтони Жошуа билан учрашиши эҳтимоли ҳақида гапирди.

Мутахассиснинг ишонч билдиришича, бундай жангни ишқибозлар тез орада томоша қилиши мумкин.

«Тайсон Фьюри таваккалга боришга тўла тайёр эканини кўрсатди. Деонтей Уайлдер ёки Энтони Жошуа буни қилдими? Йўқ. Биз Уайлдерга жамоаси билан жанг қилиш учун келишни таклиф қилганимизда, музокаралар чоғида боши берк кўчага кириб қолдик. Лекин, мен умид қиламанки, биз бу жангларни ўтказа оламиз. Уайлдернинг жамоаси билан гаплашдик, аммо уни зудлик билан майдончамизга олиб келишнинг имкони бўлмади, шунинг учун кута олмадик.

Ўйлайманки, Тайсон ва Энтони Жошуа йил охирида жанг ўтказиши эҳтимоли жуда катта. Улар учрашиши мумкин. Бироқ, улар ўз фикрини ўзгартириши, исталган нарса содир бўлиши мумкин. Улардан бири мағлуб бўлиб, бундай баҳс бўйича режаларни бузиб юбориши ҳам эҳтимолдан йироқ эмас», - дея Дейвисоннинг сўзларини келтиради Daily Star.

Бундан олдин, Деонтей Уайлдер Энтони Жошуа билан жанг ўтказишга тайёрлигини маълум қилганди.

Мавзуга оид