Жамият | 14:43 / 30.03.2019
12943
2 дақиқада ўқилади

Генерал-майор Павел Эргашев 171-мактабга китоблар совға қилди

Бугун, 30 март куни Мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари — Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғи генерал-майор Павел Эргашев ўз шахсий кутубхонасидаги китобларни пойтахтдаги мактабга совға қилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев хайрли ташаббусни илгари суриб, бош вазирдан бошлаб ҳар бир раҳбарни мактаб кутубхоналарига китоблар совға қилишга даъват этган эди.

Павел Эргашев Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган 171-сонли мактабга ўзининг шахсий кутубхонасидан ўрин олган ва ўзи учун севимли бўлган китобларни мактаб кутубхонасига ҳадя этди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

«Ушбу мактабда қизим таҳсил олган. Бу ердаги педагогларнинг малакасига шубҳа қилмайман, барчаси билимли, савияли инсонлар. Фарзандларимизга билим беришдан ҳеч қачон чарчамайдилар», — деди мудофаа вазири биринчи ўринбосари.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Ушбу ташаббус ўсиб келаётган ёш авлоднинг китобга бўлган қизиқишини, меҳрини ва интилишини ошириш, китобхонликни оммавийлаштириш, улуғ боболарга муносиб авлодни вояга етказишда муҳим ҳаётий аҳамиятга эга.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Мавзуга оид