Жамият | 16:07 / 01.04.2019
8055
1 дақиқада ўқилади
Сурхондарёда юз берган ёнғин оқибатида бир киши ҳалок бўлди
25 март куни Сурхондарё вилоятининг Шеробод тумани Галагузар маҳалласида яшаган Б.Н.нинг уйида ёнғин содир бўлган.
Кўрилган чоралар натижасида ёнғин қисқа муддатда ўчирилган, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.
Ёнғин ўчириш вақтида уй эгаси Б.Н.нинг жасади топилган. Ёнғин Б.Н. уйида маст ҳолда сигарет чекиб, ухлаб қолиши оқибатида келиб чиққанлиги аниқланган.
Суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
19:09 / 26.12.2024
5 нафар ўзбекистонлик ёниб кетган ферма эгасига нисбатан жиноий иш очилди
20:36 / 24.12.2024
Эйфел минорасида ёнғин содир бўлди
13:18 / 24.12.2024
Россиядаги ёнғинда Ўзбекистоннинг 5 нафар фуқароси ҳалок бўлди
21:23 / 21.12.2024