Жаҳон | 14:35 / 09.04.2019
25703
1 дақиқада ўқилади

Дариға Назарбоева Қозоғистон президентлигига ўз номзодини қўймайди

Фото: Sputnik / Болат Шайхинов

Қозоғистон парламенти сенати (юқори палатаси) спикери, мамлакат биринчи президентининг қизи Дариға Назарбоева 9 июнь кунги муддатдан олдинги сайловларда президентликка ўз номзодини қўйишни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда Kursiv.kz спикер ёрдамчиси Саула Мустафоевага таянган ҳолда хабар тарқатди.

Қозоғистонни деярли 30 йил бошқарган Нурсултон Назарбоев 20 март куни истеъфога чиқди. Бунга қадар мамлакат парламенти сенатининг раиси бўлган Қосим-Жомарт Тўқаев давлат раҳбарига айланди. Президентнинг ваколат муддати 2020 йил ўз якунига етади. Сешанба куни Тўқаев республика президенти лавозими учун муддатдан олдинги сайловлар 9 июнь куни бўлиб ўтиши ҳақида маълум қилди.

«Йўқ, Дариға Нурсултоновна ўз номзодини қўйишни режалаштирмаяпти», - дея хабар берган Мустафоева.

Маълумот учун: Дариға Назарбоева Қозоғистон биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг тўнғич қизи.

Мавзуга оид