Жамият | 14:57 / 10.04.2019
21190
1 дақиқада ўқилади

Сахалинда ўзбекистонлик мигрант ҳалок бўлди

Иллюстратив фото

55 ёшли ишчи, Ўзбекистон фуқароси, 10 апрель куни Жанубий-Сахалинскдаги сув комплексига эга меҳмонхона қурилиш майдончасида ҳалок бўлди. Воқеа ҳақида маълумот РФ Тергов қўмитасининг Сахалин области бўйича тергов бошқармаси матбуот хизмати томонидан тарқатилди.

10 апрель куни РФ Тергов қўмитасининг Сахалин области бўйича тергов бошқармаси Жанубий-Сахалинск бўлимига сув комплекси қурилиш майдончасида ишчи лифт шахтасига тушиб кетгани ҳақида хабар келиб тушган. У ўта оғир жароҳатлар олиб, ҳаётдан кўз юмган.

Текширув давомида Ўзбекистоннинг 55 ёшли фуқароси иш жойида (қурилаётган комплекснинг тўртинчи қаватида) бўлгани ва лифт шахтасига тушиб кетгани аниқланди. Эркак воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган. Ҳозир ҳодиса сабабларини аниқлашга қаратилган текширув тадбирлари олиб бориляпти.

Уларнинг натижалари асосида қурилиш компаниясининг масъул шахслари ҳаракатига меҳнат муҳофазаси талаблари бузилиши бўйича баҳо берилади.

Бундан олдин, Ўзбекистоннинг олти нафар фуқароси Чеченистонда қулликдан озод этилганди.

Мавзуга оид