Жаҳон | 21:53 / 10.04.2019
18270
2 дақиқада ўқилади

Тайванлик аёлнинг кўзидан унга жойлашиб олган арилар чиқарилиб олинди 

Фото: Sputnik / Виталий Аньков

Тайван шифохоналаридан бирининг шифокорлари 29 ёшли аёлнинг кўзидан тирик ариларни чиқариб олишди. Бу ҳақда The Daily Mail нашри маълум қилди. 

Аёл бирор юқумли касалликни орттириб олганидан хавотирда, кўзидаги қаттиқ оғриқдан шикоят билан шифокорларга мурожаат қилган.

“Биз қариндошимизнинг қабрини тозалаётгандик. Мен чўккалаб олиб, ўтларни юлаётгандим. Кейин юзимга шамол уриб, кўзимга нимадир тушди. Мен уни сув билан ювиб ташладим, бироқ кечга яқин у қичишиб, ёшлана бошлади”, деб эсламоқда воқеани аёл.

Шифокорлар аёлни кўздан кечиришганда, унинг кўзида 4 ари жойлашиб олганини аниқлашган. Арилар кун давомида кўз ёши чиқувчи йўлдаги моддалар билан озиқланиб, тери инфекцияси ва мугуз пардаси яллиғланишини келтириб чиқарган.

Ушбу арилар галиктид оиласига мансуб бўлиб, уларни инсон тери ҳиди жалб қилади. Бу арилар одатдаги арилардан кичикроқ бўлиб, кийим остига ва сочлар орасига кириб олиши ва аллергик реакция қўзғатиши мумкин. Тайванлик офталмологларнинг таъкидлашларича, аёл билан юз берган ҳодиса дунё амалиётида ҳали учрамаган.

Мавзуга оид