Йўл ҳаракати қоидаларига янги йўл белгилари киритилди
Ҳукумат қарори билан Йўл ҳаракати қоидаларига янги йўл белгилари киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги телеграм канали ёзмоқда.
Улар:
“Диққат, темир йўл кесишмасини тўсувчи қурилма”. Мазкур йўл белгиси тўсувчи қурилма билан жиҳозланган темир йўл кесишмасига етмасдан ўрнатилади ва ҳайдовчиларни олдинда тўсувчи қурилма борлиги ҳақида огоҳлантиради.
“Сунъий йўл нотекислиги”. Мазкур белги йўлнинг сунъий нотекислик ўрнатилган қисмига яқинлашаётганлик тўғрисида огоҳлантиради. Тезликни мажбурий камайтириш учун қўлланилади.
“Тирбандлик”. Ушбу белги вақтинчалик ёки тасвири ўзгарадиган ҳолатда тирбандлик ҳосил бўлган йўл ёки чорраҳага кириш олдидан йўлни ёки чорраҳани айланиб ўтиш имконияти бўлган жойга ўрнатилади.
“Хавфли юк ташиётган транспорт воситасининг ҳаракати тақиқланган”
“Портловчи ва тез алангаланувчи юкни ташиётган транспорт воситасининг ҳаракати тақиқланган”
“Пиёдалар ва велосипедчиларнинг биргаликдаги ҳаракати ташкил этилган йўлак”
“Пиёдалар ва велосипедчиларнинг биргаликдаги ҳаракати ташкил этилган йўлакнинг охири”
“Пиёдалар ва велосипедчиларнинг ҳаракати алоҳида ташкил этилган йўлак”
“Пиёдалар ва велосипедчиларнинг ҳаракати алоҳида ташкил этилган йўлакнинг охири”
“Хавфли юк ташиётган транспорт воситаларининг ҳаракат йўналиши”
“Қизил чироқда ўнгга ҳаракатланиш”
“Радар”
“Велосипедчилар учун йўлак”
“Велосипедчилар учун йўлакнинг охири”
“Халқаро автоташувчиларнинг назорат пункти”
“Ҳожатхона”
“Чиқинди йиғиш жойи”
“Транспорт воситасининг тури”
“Хавфли юк синфи”
“Эвакуатор ишламоқда”
“Тўсиқ”
“Пиёдалар йўлкаси ёки пиёдалар ва велосипедчилар биргаликда ҳаракатланиши мўлжалланган йўлканинг пиёдалар учун мўлжалланган қисми”
“Велосипед йўлкаси ёки велосипед ҳаракатланиши учун мўлжалланган тасма”
“Огоҳлантирувчи йўл белгиларини такрорловчи йўл чизиғи”
“Тақиқловчи йўл белгиларини такрорловчи йўл чизиғи”
“Сунъий йўл нотекислиги”.
Бундан олдин, Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидаларига ўзгартиришлар киритилгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
12:22 / 23.12.2024
Кураш тренерлари ва ҳакамларини хорижий давлатларга “экспорт” қилиш йўлга қўйилади
16:12 / 06.12.2024
Пиёдалар хавфсизлигини таъминлаш учун янги йўл белгиси жорий этилади
11:18 / 27.11.2024
Миллий симфоник оркестри ходимлари маоши оширилади
09:55 / 15.10.2024