Ўзбекистон | 23:13 / 15.04.2019
19760
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистон Президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунланди 

Қозоғистон  Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев  Ўзбекистонга илк давлат ташрифини якунлаб, Тошкентдаги Ислом Каримов халқаро аэропортидан жўнаб кетди. Бу ҳақда Президенти матбуот хизмати хабар бермоқда. 

14 апрель куни Тошкентга учиб келган Қозоғистон Президенти 15 апрель куни Кўксарой қароргоҳида расмий кутиб олинди.   

Кўксаройда Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари музокаралари якунлари бўйича икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросимида иштирок этишди. Улар давлат раҳбарларининг қўшма баёнотини имзолади.  

Шунингдек, икки президент иштирокида Тошкент шаҳридаги   «Ўзбекистон» халқаро анжуманлар саройида бўлиб ўтган маданий кечада Ўзбекистонда Қозоғистон йили эълон қилинди.

Мавзуга оид