Ўзбекистон | 14:02 / 18.04.2019
66444
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда пенсия ёшини қайта кўриб чиқиш таклиф этилди

Ўзбекистонда пенсия ёшини қайта кўриб чиқиш таклиф этилмоқда, унга кўра, пенсия ёши фуқароларнинг иш стажи билан боғланади. Молия вазири ўринбосари Ёрқин Турсунов 18 апрель куни “Пенсия тизими ислоҳоти ва хорижий давлатлар тажрибаси” халқаро даражадаги конференцияси доирасида Kun.uz мухбирига берган интервьюсида шу ҳақида маълум қилди.

“Бугунги конференцияда муҳокама қилинаётган энг муҳим масалалардан бири таклиф этилаётган янги Концепция лойиҳасида пенсия ёшини қайта кўриб чиқиш масаласи долзарб бўлиб турибди. Ўтган йили Концепциянинг дастлабки вариантида пенсия ёшини аёллар учун – 58, эркаклар учун эса 65 ёшга ўзгартириш таклиф этилган эди. Бироқ бу таклиф анча қаршиликларга учради. Шу боис янги Концепция вариантида биз бошқача вариантни муҳокама учун таклиф қиляпмиз. Унга кўра, пенсияга чиқиш ёшини фуқароларнинг иш стажи билан боғланади. Иш стажи қанча кўп бўлса, пенсияга шунча эрта чиқиш имконига эга бўлади”, - деди вазир ўринбосари. 

 

Мавзуга оид