Ўзбекистон | 16:19 / 19.04.2019
14988
2 дақиқада ўқилади

Жанубий Корея президенти Тошкентдаги Инха Университетида бўлди

Фото: Yonhap

Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов бошчилигида Тошкент шаҳридаги Инха Университетида бўлди. Олий таълим муассасасидан Kun.uz'га маълум қилинишича, уларни Университет ректори в.в.б. Музаффар Жалолов кутиб олган. 

Мун Чжэ Ин Университетда талабалар учун яратилган шароитлар билан танишди ҳамда улар олдида нутқ сўзлади. Жанубий Корея президенти ўз нутқида Тошкентдаги Инха Университети ва Жанубий Кореядаги Инха Университети  билан ҳамкорликда йўлга қўйилаётган Телетиббиёт қўшма лойиҳасига батафсил тўхталиб ўтди. 

Корея Республикаси президенти барчага бундай илиқ қабул учун самимий миннатдорчилик билдирди ва Университетнинг кейинги ривожида катта муваффақиятлар тилади. Шу билан бирга, Ўзбекистон ва Корея ўртасида таълим соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларининг кенгайишига умид билдирди. 

Бугунга келиб Тошкентдаги Инха Университетида 1321 нафар талаба таълим олади. Университет бакалавриатнинг икки йўналишини таклиф қилади: компьютер инжиниринг ва логистика. 

Таъкидлаш жоизки, 2014 йилдан то бугунга қадар ОТМ талабалари сони 10 бараварга ошган. 

Мавзуга оид