Жамият | 17:34 / 28.04.2019
11649
1 дақиқада ўқилади
Бухорода Nexia ағдарилиб кетиши натижасида икки киши ҳалок бўлди
27 апрель куни Бухоро вилоятининг Ромитан тумани ҳудудида Хоразм вилояти Хива туманида яшаган М.А.бошқарувидаги Nexia русумли автомашина йўл четига чиқиб, ағдарилиб кетган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Натижада ҳайдовчи М.А. жароҳат олиб воқеа жойида, унинг йўловчиси, Андижон тумани Кенгаш маҳалласида яшаган Х.И. исмли аёл касалхонада вафот этган.
Автомашинада бўлган яна 2 нафар йўловчига касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб,тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди
15:50 / 27.07.2024
АҚШда 38 яшар ўзбекистонлик тракчи ЙТҲ туфайли вафот этди
13:07 / 27.07.2024
Қамчиқ довонида 3 та юк автомобили ва Mercedes-Benz Sprinter иштирокида ЙТҲ юз берди
07:35 / 27.07.2024