Light | 15:02 / 30.04.2019
31579
7 дақиқада ўқилади

Жуда кеч бўлмасидан аввал ўзлаштирилиши керак бўлган 25 ҳаётий сабоқ

Бирор нарса дейишдан аввал яхшилаб ўйланг ва ота-онангизга кўпроқ қулоқ солинг.

Крис Хёрд

Тадбиркор ва блогер Medium учун карьера ва шахсий ривожланиш ҳақида ёзади.

25. Вақтингизни тежанг

Вақт – энг қимматли ресурс. Уни бекорга сарфламасликка ҳаракат қилинг, ижтимоий тармоқлар ва телевизор олдида камроқ ўтиришга ҳаракат қилинг, ахир сарфланган вақтни ортга қайтариш имконсиз.

24. Ҳаётни кейинга қолдирманг

Кейинчалик хотирлашга сабаб бўлиши учун яшанг. Севимли машғулот билан шуғулланинг ва вақтингизни севимли инсонларингиз билан ўтказинг. Ёқимсиз кишиларга чидаб умр ўтказишдан ҳеч қандай фойда топмайсиз.

Фото: Лайфхакер

23. Гапиришдан олдин ўйланг

Сўзлар билан кишининг кўнглини синдириш мумкин, шундай экан, уларни синчковлик билан танланг.

22. Ҳаракат қилишдан аввал ўйланг

Хатти-ҳаракатларингизни ўйлашга вақт сарфлаш кейинги афсус-надоматларнинг олдини олади.

21. Алкоголдан воз кечинг

У фикрни чалғитади ва вақтни яхши ўтказиш учун бўлиши шарт эмас.

20. Ота-онангизга қулоқ солинг

Уларнинг маслаҳати у қадар ёмон эмас.

Мактаб йиллари ҳаётдаги энг яхши давр.

Агар қатъият билан билим олсангиз, кейинчалик бунинг самарасини кўрасиз.

Дўстларингизни синчковлик билан танланг. Нотиқ ва ёзувчи Жим Рон айтганидек, «сиз вақтингизнинг кўп қисмини бирга ўтказадиган беш нафар одамнинг ўртача арифметик йиғиндисидан иборатсиз».

Нима билан шуғулланманг, доимо бор кучингизни сарфланг.

Одамларга улар сизга қандай муносабатда бўлишларини истасангиз, шундай алоқада бўлинг. Ана ўшанда албатта уларнинг ҳурматига сазовор бўласиз.

Одамлар бир вақтнинг ўзида турлича ва бир хил. Ирқ, маданият, жинсимиздан қатъи назар, тенгмиз.

19. Хоббига эга бўлинг

Хобби — қизиқишлар узоқ умр ва фаровонлик гаровидир.

18. Пул жамғаринг

Ҳар ҳафта ёки ойда оз-оздан пул жамғариб боринг. Молиявий барқарорлик камроқ хавотирланиш имконини беради.

Фото: Лайфхакер

17. Доимо бирор янги нарса ўрганинг

Доимий равишда китоб ўқиш ва подкастлар тинглаш орқали янги нарсаларни ўрганинг. Кунига бир соат давомида мутолаа қилиш орқали етти йилдан кейин ўзингиз танлаган соҳада етук мутахассисга айланасиз (билимингизнинг дастлабки даражаси қандай бўлишидан қатъи назар). Албатта, бунинг учун қатъият ва доимийлик зарур, бироқ вақт ўтиши билан бу одатга айланади.

16. Кўпчилик ортидан эргашманг

Агар ҳамма бирор нарса билан шуғулланса, сиз бошқа йўналишни танланг. Ахир рақобатчилар камроқ бўлганида муваффақиятга эришиш ва юқори марраларни забт этиш анча осон. Ботир бўлинг, таваккал қилинг ва янги имкониятларни изланг. Ғояларингиз билан ўртоқлашинг ва ўзгалар фикрига қулоқ солинг.

Фото: Лайфхакер

15. Машқ қилинг

Муайян соҳада моҳирликка эришиш учун 10 минг соат машқ қилиш керак деб ҳисобланади. Ўнта турли фанга 1000 соат вақт сарфлаш янада яхшироқ: ўшанда бир вақтнинг ўзида бир неча соҳадаги билимларга эга бўласиз. Бу эса янги имкониятлар эшигини очади.

14. Сиздан яхшироқ бўлганлар билан мусобақалашинг Улардан кўпроқ нарсани ўрганишингиз ва амалиётда қўллайдиган усулларни қўллашингиз мумкин. Фақат янгиликлар ортидан қувсангиз, бу имкониятни қўлдан бой беришингиз мумкин.

13. Ўзингизга камроқ вақт беринг

Бирор лойиҳани якунлаш учун ўзингизга камроқ вақт беринг. Ана шунда ижодий ёндашувни қўллаш ва муаммони ҳал этишнинг янги усулларини излашга тўғри келади.

Фото: Лайфхакер

12. Ўз олдингизга мақсадлар белгиланг

Мақсадларни ёзганда уларга эришиш эҳтимолини оширамиз. Қисқа ва узоқ муддатли мақсадларни ёзиб боринг ва муваффақиятларингизни кузатиб боринг: бу олға ҳаракат қилиш учун иштиёқ беради.

11. Танишлар орттиринг

Илк қадамни амалга оширинг. Янги одамлар билан мулоқот қилинг. Машҳурлик ва муваффақиятга эришганлардан ҳам маслаҳат сўрашга чўчиманг. Сўрамасангиз, ҳеч қачон билмайсиз. Ахир «Билмаганни сўраб ўрганган олим, орланиб сўрамаган ўзига золим».

Фото: Лайфхакер

10. Саёҳат қилинг

Саёҳатлар ҳаётимизни бойитади, дунёқарашни кенгайтиради, янги анъана ва маданиятлар билан таништиради, ўзгаларни яхшироқ тушунишда ёрдам беради. Мамлакатдаги муҳитни ҳис этиш учун эса катта меҳмонхоналарда қолманг (пляж ва ҳовузлар бутун дунёда бир хил).

9. Доимий равишда комилликка интилинг

Ҳар куни бирор соҳада билимларингизни такомиллаштиришга ҳаракат қилинг. Батамом ўзгариш шарт эмас, ҳар куни ҳеч бўлмаганда бир фоизга яхшиланиш етарли. Ана ўшанда вақт ўтиши билан катта натижаларга эришасиз. Муҳими – бари ўз-ўзидан ҳал бўлишини кутманг. Яхшироқ инсонга айланиш учун ҳаракат қилиш зарур. Қўл қовуштириб ўтирган одам ҳеч қачон муваффақиятга эришмаган.

8. Ишонган инсонларингизни кузатинг

Офисдаги фитналарни ҳеч ким бекор қилгани йўқ. Ишдаги «номақбул гуруҳларга» қўшилиб, карьерангизга путур етказишингиз мумкин.

Фото: Лайфхакер

7. Ўзингизга устоз топинг

Нимага эътибор қаратиш, нималарни четлаб ўтиш ҳақида маслаҳат бера оладиган устозни топа олиш муҳим.

6. Пул ишлаб топишни бирор янги нарсани ўрганишдан устун қўйманг

Карьеранинг бошида ўз соҳангизда тажриба орттириш, керакли кўникмаларни ривожлантириш ва янги нарсаларни ўрганиш муҳим. Бу келажакда ўзини албатта оқлайди.

5. Муайян соҳани жуда эрта танламанг

Турли соҳаларни ўрганинг ва ўзингиз учун «қалбингиз жиз этган» соҳани танлашга имкон беринг.

Фото: Лайфхакер

4. Омадли вазиятни кутманг

Билим ва тажрибангиз керакли одамларни сизга тортишини кутманг. Бунинг ўрнига янги танишлар орттиринг ва янги имкониятларни изланг

3. Хорижий тил ўрганинг

Битта тилни билиш албатта яхши, бироқ хорижий тилни ўрганиш нафақат янги инсонлар билан мулоқот қилиш ва дунёқарашни кенгайтириш имконини беради, балки сизни ақллироқ одамга айлантиради (мияда янги нейрон йўллар пайдо бўлиши ҳисобига).

Фото: Лайфхакер

2. Ишдан кейинги соатларда ишламанг

Бўш вақтни қадрланг ва ишхонада ярим тунга қадар қолиб кетманг. Бу ҳамкасбларнинг сизга бўлган ҳурматини оширишда ёрдам бермайди, бундан ташқари ишдан бошқа ҳеч нимага улгурмаётганингиз борасида афсусланасиз.

1. Ўзингизга ишонинг

Кўпинча ўзимизга бўлган ишончнинг етишмаслигигина имкониятларимизни чеклайди. Атрофдаги нарсаларнинг бари ўзимизга ўхшаган одамлар томонидан яратилган. Шундай экан, ўзингизга ишонинг, орзу қилинг, ижод билан машғул бўлинг ва дунёни ўзгартиринг.

Мавзуга оид