Жамият | 22:31 / 30.04.2019
14904
2 дақиқада ўқилади

МИБ «Ўзбекэнерго»дан 10 млн. АҚШ долларидан зиёд маблағ ундирди

Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман бўлими ижро иши юритувида Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2018 йил 14 декабрдаги 4-1001-18-14/2519-сонли ижро варақасига асосан қарздорлар «Ўзбекэнерго»дан ундирувчи АТБ «Ўзсаноатқурилишбанк» фойдасига жами 10.205.519 АҚШ доллари ундириш тўғрисидаги 2019 йил 17 январда келиб тушган 1327/23-сонли ижро ҳужжати мавжуд.

Ўзбекистон Республикаси «Суд хужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуннинг 23-моддасига асосан 2019 йил 17 январь куни ижро иши юритувини қўзғатиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган.

Қарздор ташкилотга мазкур ижро ҳужжати ижросини таъминлаш учун ихтиёрий 10 кунлик муддат берилган, бироқ қарздор томонидан ижро ҳужжатида кўрсатилган талаблар бажарилмаган.

Натижада мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор «Ўзбекэнерго»нинг қарздорнинг сўмдаги пул маблағларига қаратиш хақида 2019 йил 6 февралда қарор қабул қилиниб ижро қилишлик учун тегишли банк филиалига юборилган.

Мажбурий ижро харакатлари давомида 2019 йил 26 апрель куни қарздор «Ўзбекэнерго» АЖдан жами 10 088 909,54 АҚШ доллари (85 251 965 500 сўм) ундирилган.

Мавзуга оид