Жамият | 18:04 / 02.05.2019
17907
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда «Сунъий йўл нотекислиги» йўл белгилари ўрнатилмоқда 

Йўл ҳаракати хавфсизлигини ошириш мақсадида йўлнинг сунъий нотекислик ўрнатилган қисмига яқинлашаётганлиги тўғрисида огоҳлантирувчи 1.31 «Сунъий йўл нотекислиги» йўл белгилари ўрнатилмоқда. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.

Фото: ИИББ ахборот хизмати

Қайд этилишича, ҳозирча бу каби биринчи йўл белгиси Сергели туманида ўрнатилган. Ушбу огоҳлантирувчи белги транспорт воситасининг ҳаракатланиш тезлигини мажбурий тарзда камайтириш учун қўлланилади.

Фото: ИИББ ахборот хизмати

Огоҳлантирувчи белгилар ҳайдовчиларга хавфли йўл қисмига яқинлашаётганликлари ҳақида ахборот бериб, унда ҳаракатланишда шароитга қараб тегишли чора кўришни талаб қилади.

Фото: ИИББ ахборот хизмати

Мавзуга оид