Ўзбекистон | 10:16 / 09.05.2019
31916
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбар қўйди

Мамлакатда Умумхалқ байрами – Хотира ва қадрлаш куни катта кўтаринкилик билан нишонланмоқда, дея ёзади ЎзА.

9 май куни пойтахтдаги Хотира майдонига сенаторлар ва депутатлар, ҳукумат аъзолари, ҳарбийлар йиғилди. 

Соат 8:30да майдонга Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев кириб келди.

Давлат раҳбари ҳарбий оркестр садолари остида Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, Иккинчи жаҳон урушида жон фидо қилган юртдошларимиз хотирасига ҳурмат бажо келтирди. 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси, ҳукумат аъзолари, жамоат ташкилотлари томонидан Мотамсаро она ҳайкалига гуллар қўйилди, дейилади хабарда.

 

Мавзуга оид