Бош прокуратура: ноқонуний олиб кирилган компьютер қурилмалари аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зангиота тумани бўлими ва Тошкент вилояти божхона ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Маҳкама матбуот хизмати хабарига кўра, унда фуқаро Д.И. Қозоғистон Республикасида яшовчи “Эрлан” исмли шахс билан олдиндан тил бириктириб, хорижда ишлаб чиқарилган жами 169,3 млн. сўмлик компьютер қурилмаларини божхона назоратини четлаб ўтган ҳолда олиб ўтиб, Зангиота тумани Эшонгузар қўрғони ҳудудида фуқаро Ё.С.га 105,0 млн. сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Д.И.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
23:02 / 18.12.2024
Шавкат Мирзиёев Зангиотада очилган 40 млн долларлик логистика марказини бориб кўрди
11:38 / 25.11.2024
Тошкентда пиротехника буюмларини сотаётган шахслар ушланди
14:18 / 22.11.2024
Зангиотада 14 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхона аниқланди
10:20 / 30.10.2024