Спорт | 00:29 / 10.05.2019
6049
1 дақиқада ўқилади
Рожер Федерер фаолиятидаги 1200-ғалабани қўлга киритди
Айни вақтда жаҳоннинг учинчи рақамли теннисчиси, швейцариялик Рожер Федерер Мадридда ўтаётган мусобақада франциялик Гаэл Монфис устидан ғалаба қозониб, чоракфиналга чиқди.
Учрашув 2 соат 3 дақиқа давом этган ва 6:0, 4:6, 7:6 (7:3) ҳисобида якунланган.
Федерер профессионал фаолиятидаги 1200-ғалабани қўлга киритди ва бундай натижага эриша олган 2-теннисчи бўлди.
Федерер ғалабалар сони бўйича фақатгина америкалик Жимми Коннорсдан ортда қолмоқда. Америкалик собиқ теннисчи ўз фаолияти давомида 1274 та учрашувда ғалаба қозонган.