Жамият | 21:00 / 13.05.2019
36303
1 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳар ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Тошкент вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари Алимардон Қаршиев Тошкент шаҳар ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари этиб тайинланди. 

Эслатиб ўтамиз, Алимардон Қаршиев Тошкент вилояти ҳокимлигида ҳам жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича масъул эди.

Пойтахт ҳокимлиги матбуот хизматининг Kun.uz’га маълум қилишича, Тошкент шаҳар ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича собиқ ўринбосари Шуҳрат Турдиқулов Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташкилий-кадрлар хизмати раҳбари этиб тайинланган.

Мавзуга оид