Жаҳон | 20:21 / 20.05.2019
15215
1 дақиқада ўқилади

Украина бош вазири истеъфога чиқишини эълон қилди

Украина бош вазири Владимир Гройсман чоршанба куни истеъфога чиқишини маълум қилди.

"Чоршанба куни бўлиб ўтадиган ҳукумат йиғилишидан сўнг истеъфога чиқишга қарор қилдим", — деди Гройсман.

Гройсман Олий радага муддатидан олдин бўлиб ўтадиган сайловларда қатнашишини билдирди.  

Украина қонунчилигига кўра, бош вазирнинг истеъфоси тўғрисида Олий рада қарор қабул қилади. Бош вазир истеъфога чиққан тақдирда бутун ҳукумат истеъфога чиқади.

Владимир Зеленскийнинг президент сайловидаги ғалабасидан сўнг бир неча вазир, жумладан, мамлакат ташқи ишлар вазири Павел Климкин, миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Александр Турчинов, Пётр Порошенко маъмурияти раҳбари Игорь Райнин, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, мамлакат хавфсизлик хизмати раҳбари Василий Грицак ва мудофаа вазири Степан Полторак истеъфо берди.

Мавзуга оид