Франциянинг Лион шаҳри марказида портлаш содир бўлди
Франциянинг Лион шаҳри марказида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда РБК нашри хабар берди.
Портлаш шаҳарнинг бош майдони Белькур яқинидаги пиёдалар кўчасида юз берган. Воқеа оқибатида камида 6 киши жабрланган.
Progrès нашри маълумотларига кўра, шаҳар марказидаги кўчалардан бирида ўрам портлаган.
“Дастлабки маълумотларга кўра, миналаштирилган ўрам Виктор Гюго кўчасида соат 17:30 атрофида портлаган. Кўплаб ярадорлар бор”, деб хабар берган нашр.
Lyonmag портали 8 киши жабрлангани, улардан 2 нафари жиддий жароҳатлар олганини маълум қилган. Маълумотларга кўра, жўнатма ичида мих ва болтлар билан тўлдирилган бомба бўлган.
Полиция воқеа жойини ўраб олган ва хавфсизлик нуқтаи назаридан одамларни бу ҳудудга бормасликка чақирган.
Мавзуга оид
17:38
Туркияда портловчи моддалар ишлаб чиқарувчи заводда портлаш содир бўлди
16:56 / 22.12.2024
Фарғонада портлаш содир бўлган заправка бузилмоқда — видео
19:58 / 19.12.2024
“Бу шаҳар ичидаги, ҳамма қарши бўлган бомба эди” — Фарғонадаги портлаш ҳақида гувоҳлар нима дейди?
10:59 / 18.12.2024