Спорт | 21:53 / 26.05.2019
27978
1 дақиқада ўқилади

Миржалол Қосимов «Пахтакор» билан ўйиндан сўнг истеъфо сўрашини айтди

«Пахтакор» - ОКМК ўйинидан (4:1) сўнг ҳар икки жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Унда қатнашган олмалиқликлар бош мураббийи Миржалол Қосимов истеъфога сўрашини маълум қилди. Унинг сўзларини Tribuna.uz мухбири келтирмоқда.

«Кўряпсизлар, нечанчи учрашувдирки ўйинимиз чиқмаяпти. Ротация қилдик, лекин барибир фойдаси бўлмаяпти. Ўз майдонимиздаги «Сўғдиёна» билан ўйинда ҳам, Самарқанддаги ўйинда ҳам бир нарса кузатилди: биз ўйиннинг дастлабки 15 дақиқасида ёмон ўйнаб, гол ўтказиб юборяпмиз.

«Пахтакор»ни ҳақли ғалаба билан табриклайман. Раҳбариятдан истеъфо сўрайман. Қабул қилиш қилмасликни улар ҳал қилишади. Саволлар йўқми? Э, раҳмат. Ифторликка кечга қоляпсизларми?»,- деб ҳазиллашди сўзи якунида Миржалол Қосимов.

Мавзуга оид