Ўзбекистон | 10:58 / 28.05.2019
18968
1 дақиқада ўқилади

«Дунё бўйлаб» телеканали раҳбари ўзгарди

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Дунё бўйлаб” телеканали раҳбари ўзгарди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Телеканалга айни пайтгача “Оила ва жамият” газетаси бош муҳаррири вазифасида ишлаб келаётган журналист Воҳид Луқмонов раҳбар этиб тайинланган. 

Воҳид Луқмонов

Эслатиб ўтамиз, Воҳид Луқмонов аввал “Маданият ва маърифат” телеканали директори сифатида ҳам фаолият юритган.

Шу билан бирга, телеканалнинг аввалги директори Зоир Қурбонов нима сабабдан ишдан олингани ва қаерга ўтказилгани ҳозирча номаълум.

Мавзуга оид