Light | 11:35 / 31.05.2019
13766
3 дақиқада ўқилади

Бахтимиз ва муваффақиятимизга зарар келтирувчи 3 та гап

Биз тинчланиш ва айни фурсатда ўзимизни яхшироқ ҳис этиш учун ўзимизга ўзимиз ёлғон гапирамиз. Бу эса келажагимизга салбий таъсир кўрсатади.

Фото: Лайфхакер

1. Y га айланиш учун менга Х керак

Бахтли бўлиш учун ҳозирнинг ўзида барча керакли нарсаларга эгалигимизга ишонишимиз қийин. Бунинг учун яна бир муваффақият ва яна бир ўзгариш керакдек туюлади. Бироқ бу нотўғри фикр.

Қанчалик кўп муваффақиятга эришсак, қониқиш ҳиссини шунчалик кам ҳис этамиз. Шунинг учун ҳам доимий равишда ўзингизда бор нарсалар ҳақида эслаш ва ҳозирги кун билан яшаш керак. Муваффақият севимли машғулот билан шуғулланганимизда қўшимча ҳолат сифатида пайдо бўлади.

Ҳаётингизда бирор нарсани ўзгартириш керакдек туюлиши мумкин. Худди  бирор воқеа содир бўлади-ю, сиз ва ниҳоят бахтли одамга айланасиз. Бироқ ҳаётимиздаги ўзгаришлар ўзимизга ўзгача назар солиб, бахт учун бизнинг рухсатимиздан бошқа ҳеч нарса керак эмаслигини тушунганимизда пайдо бўлади.

2. Дунё менга ана шундай қилиб бериши керак

Нима учун бирор нарсага лойиқ эканлигингизни ўзингиздан сўранг. Сиз бадавлат ва муваффақиятли бўлишингиз керак. Нима учун? Бунга лойиқ бўлиш учун нима қилдингиз? Бунга эришиш учун қанча ишладингиз? Одамлар билан ижобий муносабатларга эга бўлишингиз лозим. Нима учун? Одамларга қандай муносабатдасиз? Ўз устингизда ишлайсизми ёки бошқа одам идеал бўлишини кутяпсизми, сиз ўзгаришингиз керакмасми?

Ҳаммамизнинг диққатимиз ўзимизга қаратилган. Барчамиз муваффақиятли, бахтли, бадавлат, севимли бўлишни истаймиз. Бусиз иложи йўқ, ана шундай яратилганмиз. Бироқ ҳаёт сизга бирор нарса қилиб бериши керак деб ҳисоблаганда ҳафсалангиз пир бўлишига қараб кетаётганингизни унутманг.

Фонд бозорида қимматли қоғозларга пул тикмай даромад кутмайсиз-ку. Шундай экан, нима учун муваффақият учун ҳаракат қилмай туриб, барча истакларингиз ижобат бўлишини кутасиз?

Бирор нарса ҳақида орзу қилсангиз, у содир бўлмаса, ўзингиздан сўранг: «Қўлимдан келганини қилдимми? Вақтни тежашга ҳаракат қилиб, бирор нарсани кўздан қочирмадимми? Балки сабр қилишим керакдир?»

3. Қўлимдан ҳеч нарса келмайди

Муайян тарзда яшаётганда ҳеч нарсани ўзгартиролмайдигандек тасаввур пайдо бўлади. Қўлингиздан келганларнинг барига эришганингизни такрор ва такрор эшитганда янада кўпроғини уддалай олишга ишониш мушкул.

Бироқ ўтмишингиз келажакни белгиламаслиги керак. Ҳамманинг ҳаётида ҳам оғир фурсатлар бўлади. Жуда қаттиқ истак мавжуд бўлса, ҳаётни ва ўзингизни ўзгартиришингиз мумкин.

Мавзуга оид