Саида Мирзиёева: «Мажбурий мактаб формаси талаб қилинишига ҳали эрта»
Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева Facebook’даги саҳифасида ягона мактаб формаси бўйича пост қолдирди.
«Кеча Президентимизнинг Бешта ташаббусини ҳаётга самарали татбиқ этиш масаласини хорижий экспертлар билан муҳокама қилдик. Лойиҳанинг стратегик йўналишлари, чет эл тажрибаси ва ундан фойдаланиш бўйича фикр алмашдик.
Ёдингизда бўлса, Бешта ташаббусни, энг аввало, мактаблардан бошлаш ғояси илгари сурилган эди.
Ўтказилган ўрганишлар натижасида, айрим жойларда шароит оғир эканлиги, кўплаб мактаблар таъмирталаб, ўқув дарсликларининг етишмаслиги, китоблар сифати жуда паст эканлиги, айрим мактабларда дарслар уч сменада ўтилишини кўрдик.
Бу йилдан бошлаб мажбурий ягона мактаб формаси жорий этилиши режалаштирилган. Лекин мавжуд камчиликларни тузатмай туриб, мажбурий форма талаб қилинишига ҳали эрта деб ўйлаймиз.
Қисқасини айтганда - олдин шароит, кейин талаб.
Албатта, бу осон иш эмас. Издан чиққан таълим тизимини тузатиш жуда катта маблағ, бир неча йил вақт ва илмий ёндашувни талаб қилади. Бу йўлда хатолар ҳам бўлиши мумкин, чунки бу жараён. Бироқ ҳозир шу ишларни бошламасак, эртага масала янада мураккаблашади.
Хуллас, бу йўлда барчамиз ҳамжиҳат бўлиб ҳаракат қилишимиз керак. Мутасадди вазирлик ва идоралар мутахассислари томонидан юқоридаги масалалар юзасидан Ҳукуматга тегишли таклифлар киритилди», - деб ёзади С.Мирзиёева.
Бундан олдин, кам таъминланган оила фарзандлари учун харид қилинадиган қишки кийим-бош тўпламлари ўрнига мактаб формаси берилиши таклиф этилганди.
Мавзуга оид
02:08 / 24.12.2024
Саида Мирзиёева: «Келгуси йил учун белгиланган вазифалар кўлами жуда кенг»
20:49 / 19.12.2024
Саида Мирзиёева Президент администрациясида ўқувчи ёшлар билан учрашди
19:14 / 12.12.2024
Саида Мирзиёева кўришда нуқсони бўлган самарқандлик болалар билан учрашди
18:52 / 27.11.2024