Жамият | 07:50 / 31.05.2019
32133
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда навбатдаги автомобиль ёниб кетди. Бу сафар Mercedes-Benz

Фото: ФВВ ЁХББ матбуот хизмати

2019 йилнинг 30 май куни соат 10:16да Тошкент шаҳар ЁХБ куч ва воситаларини бошқариш ва мувофиқлаштириш марказига Чилонзор тумани, Кичик ҳалқа йўли кўчаси 7-уй олдида Mercedes-Benz русумли енгил автомашинасида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида хабар берилган.

Фото: ФВВ ЁХББ матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси хабарига кўра, воқеа жойига 2 та ёнғин ўчириш бўлинмалари юборилган. 

Бўлинмалар чақирилган манзилга 7 дақиқада етиб борганда автомашинанинг мотор қисми ёниб зарарлангани ва ёнғин ҳайдовчи ҳамда йўловчилар томонидан ўчирилганлиги маълум бўлган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. 

Фото: ФВВ ЁХББ матбуот хизмати
Фото: ФВВ ЁХББ матбуот хизмати

Ёнғинни сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда, дейилади хабарда.

Бундан олдин, Тошкентда «Газель» юк автомашинаси ёниб кетганди.

Мавзуга оид