Ўзбекистон | 13:00 / 01.06.2019
19821
1 дақиқада ўқилади

Европа Кенгаши президенти Twitter’даги саҳифасида ўзбекча гапирди

Европа Кенгаши президенти Дональд Туск Twitter’даги саҳифасида ўзбекча гапирди. 

У Ўзбекистонга ташрифи бўйича иккита твит қолдирган - бири инглиз тилида, иккинчи твитини эса лотин алифбосидаги ўзбек тилида ёзган.

«Ўзбекистон ва президент Шавкат Мирзиёев минтақада анча яхшиланган ҳамкорликда катта рол ўйнайди. Европа Иттифоқи Ўзбекистон ва бутун Марказий Осиё билан мустаҳкам ва жадаллашган ҳамкорликнинг тарафдоридир», дейилади твитда.

31 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Европа кенгаши Президенти Дональд Тускни қабул қилганди.

Дональд Туск Марказий Осиё бўйлаб турнесини 29 май куни бошлаганди. 30 май куни у Тожикистонда бўлди, 31 май куни эса — Қозоғистонда. У 2 июнгача Ўзбекистонда бўлади.

Мавзуга оид