Light | 23:29 / 13.06.2019
10678
2 дақиқада ўқилади

Биноларни совитувчи ёғоч тури яратилди

Фото: iStock

АҚШнинг Мэриленд университетидан Лянбин Ху бошчилигидаги тадқиқотчилар жамоаси биноларни пассив, яъни электр энергиясиз совитишга мўлжалланган ёғоч турини яратди. 

Олимлар ёғочни оппоқ рангдаги материалга айлантиришган, у нафақат нурни қайтаради, балки иссиқликни ташқарига чиқариб, бинони совитади. 

Агар бундай материал билан том ва ташқи деворлар қопланса, унда бинодаги ҳавони совитиш учун электр истеъмоли 20-60 фоизга камаяр экан.

Олимларнинг таъкиддлашича, янги ёғоч иссиқ ва қуруқ ҳавода алоҳида аҳамиятга эга бўлади, чунки пассив иссиқ қайтаргич вазифасини бажаради.

“Биз оддий ёғочни олиб, уни ўсиши йўналишида арралаб, унга жигарранг берувчи пигмент лигнинини йўқотиш учун водород пероксиди аралашмасига ботирамиз”, деб айтган тадқиқот муаллифларидан бири Тянь Ли. Асосан целлюлозадан ташкил топадиган оқартирилган ёғоч мустаҳкамлигини тиклаш учун прессланади. Бундай ишланган ёғочлар табиий ёғочдан 8 марта мустаҳкамроқ бўлади. Унинг устига, у мустаҳкамлиги бўйича пўлатдан ҳам ошади. Шундай йўл билан ишлов берилган ёғоч юкламани яхшироқ кўтаради ва уни тирнаш қийинроқ бўлади.

Муҳандислар янги материал иссиқни қайтариш нуқтаи назаридан қанчалик самарали эканини ўрганишган. Аризона штатининг қуруқ иссиқ ҳавосидаги синовлар янги ёғоч панеллари кечаси ҳаво ҳароратидан 9 даража, кундузи эса 4 даража совуқроқлигини кўрсатган. Бу эса қуруқ ва иссиқ ҳудудларда ҳавони совитиш учун қўлланадиган энергиянинг яхши тежалиши ҳисобланади.  

Бироқ янги материал бозорга чиқишга ҳали тайёр эмас, чунки ҳали атмосфера таъсирларидан яхши ҳимояланмаган. Муҳандислар уни намга ва ултрабинафша нурларига барқарор қилувчи ва чириши олдини олувчи модда излашмоқда. Улар бу мақсадда турли аралашмаларни синаб кўришган, бироқ улардан қайси бири яхшироқлиги ва экологик тозалиги борасида бир тўхтамга келишмаган. 

Мавзуга оид