Жаҳон | 20:30 / 14.06.2019
6724
1 дақиқада ўқилади

Эверестда дунёдаги иккита энг баланд метеостанциялар ўрнатилди

Фото: National Geographic

АҚШнинг миллий географик жамияти метеорологлари раҳбарлигидаги олимлар халқаро гуруҳи Эверестда дунёда энг баланд жойлашган иккита метеостанцияни ўрнатди. Бу ҳақда Engadget нашри ёзмоқда.

Станциялар дунёдаги энг баланд тоғга экспедиция давомида 7945 метр ва 8430 метр баландликда ўрнатилган. Станцияда йиғилган маълумотлар олимларга кўтарилиб бораётган глобал ҳароратлар тез эрувчи музликларга қандай таъсир қилишини яхшироқ тушунишга ёрдам беради.

Экспедицияда бутун дунёдан 30 олим, жумладан 17 нафар непаллик тадқиқотчи иштирок этган. Метеорологлар, шунингдек, рекорд – 8020 метр баландликда муз намунаси олишган. Ушбу муз олимларга бу баландликда шароитлар саноатгача бўлган даврга нисбатан қандай ўзгарганини аниқлашда ёрдам беради.

Мавзуга оид