Жаҳон | 21:45 / 15.06.2019
13077
1 дақиқада ўқилади

Зеленский Донбассга инвестициялар киритилишини эълон қилди

Фото: Интерфакс

Украина президенти Владимир Зеленский яқин вақт ичида Донбасс инфраструктурасига инвестициялар киритилишини маълум қилди

«Бу ҳақда барча хорижий инвесторлар билан гаплашаман», — деди Украина президенти Мариуполда бўлиб ўтган бизнес ва ёшлар вакиллари билан учрашувда.

Зеленский ҳозирда мамлакатда кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришга хизмат қиладиган «ислоҳотчи» қонун лойиҳалари устида иш олиб борилаётганини қайд этди.

Май ойида Берлиндаги иқтисодий тадқиқотлар институти иқтисодчилари Донбасснинг уруш ҳаракатлари бўлиб ўтган даврдаги иқтисодий йўқотишларини ҳисоблаб чиқишди. Экспертларнинг ҳисоб-китобларига кўра, 2013-2016 йилларда Донецк областида ялпи ҳудудий маҳсулот киши бошига ҳисоблаганда 43 фоизга, Луганск областида эса 52 фоизга қисқарган.

Мавзуга оид