Ўзбекистон | 09:20 / 18.06.2019
8511
2 дақиқада ўқилади

Шарқий ҳарбий округда инспекция текшируви машғулотлари бошланди

17 июнь куни Қуролли Кучлар Бош штаби томонидан Шарқий ҳарбий округда жойлашган Фарғона гарнизонидаги ҳарбий қисмлардан бирида инспекция текшируви машғулотлари бошланди. Текширувдан асосий мақсад бўлинмаларнинг жанговар шайлигини текширишга қаратилган.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Машғулотларнинг биринчи кунида шахсий таркиб ҳамда ҳарбий техникаларнинг жанговар шайлиги текширилди. Унда ҳарбий хизматчиларнинг ташқи кўриниши, қурол-аслаҳалари, сафар анжомлари, саф кўриги ва саф қўшиқларини айтиб юришига баҳо берилди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Текширувларда ҳарбий қисм ва юрт посбонларининг жанговар тайёргарлик ҳолатини ҳар томонлама назоратдан ўтказишга урғу берилмоқда. Фарғона гарнизонидаги жанговар техникалар ва ҳарбий автомобилалар созлиги, техник носозлик вужудга келганда уни бартараф этишда керак бўладиган захира асбоб-анжомлари бутлиги ҳам кўздан кечирилди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Шунингдек, Фарғона гарнизонида бўлинмаларнинг жанговар тайёргарлигини текшириш машғулотларида ҳарбий хизматчилар ҳарбий топография ва жисмоний тайёргарлик бўйича синовларни топширишди. Шунингдек, барча тоифадаги бўлинма командирларининг назарий ва амалий билимларини текшириш бошланди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Машғулотларининг кейинги босқичларида юрт қалқонларининг тактик ва махсус тайёргарлиги, оммавий қирғин қуролларидан ҳимояланиш, гуруҳ ва ўточар қуроллардан нишонларга ўқ отиш бўйича кўникмаларини синовдан ўтказиш режалаштирилган.

Мавзуга оид