АҚШ авиакомпанияларига Эрон устидан учиш тақиқланди
АҚШнинг фуқаролик авиацияси бошқармаси (FAA) АҚШ авиакомпанияларига Эроннинг Ҳурмуз бўғози ва Уммон кўрфази устидаги ҳаво ҳудудидан учиб ўтишни тақиқловчи шошилинч огоҳлантиришни эълон қилди.
FAA’нинг бошқа баёнотида Эрон томонидан АҚШ дрони уриб туширилганда унга энг яқин самолёт 72 км узоқликда бўлганини маълум қилган.
20 июнда Ислом инқилоби соқчилари корпуси эронлик ҳарбийлар Эрон жанубида, Форс кўрфазига кириш жойида мамлакат ҳаво ҳудудига бузиб кирган АҚШнинг учувчисиз парвоз қурилмасини уриб туширганини маълум қилган. Кейинроқ АҚШ қуролли кучларининг марказий қўмондонлиги Эрон зенит-ракета мажмуаси Ҳурмуз бўғози устидаги халқаро ҳаво ҳудудида АҚШ дронини уриб туширганини хабар қилган.
АҚШ президенти Дональд Трамп дроннинг уриб туширилишини “Эроннинг катта хатоси” деб атаган, бироқ кейинроқ бу атайин қилинганига ишонмаслигини айтган ва кимдир хато қарор қабул қилгани тахминини билдирган.
Мавзуга оид
22:49 / 27.12.2024
АҚШ «Гуржистон орзуси» етакчиси Бидзина Иванишвилига қарши санкциялар жорий этди
21:44 / 27.12.2024
Трамп илгари сураётган оммавий депортация 86 млрд долларга баҳоланмоқда
18:33 / 26.12.2024
«Уйда ёлғиз» филмидаги машҳур уй сотиб юборилди
16:03 / 26.12.2024