Спорт | 22:00 / 21.06.2019
10471
1 дақиқада ўқилади

Суперлига. «Пахтакор» «Қизилқум» дарвозасига 8та гол урди

Суперлигада 12-тур ўйинлари давом этмоқда.

«Пахтакор» Тошкентда «Қизилқум» билан ўйнади ва 8:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Мезбонлар ҳужумчиси Игорь Сергеев ҳет-трикка эришди, Марат Бикмаев билан Драган Черан эса дубль қайд қилишди.

Бу натижадан сўнг, «Пахтакор» 32 очко билан 1-ўринда, «Қизилқум» эса 11 очко билан 10-ўринда бормоқда. 

Суперлига, 12-тур
ПАХТАКОР (Тошкент) – ҚИЗИЛҚУМ (Навоий) 8:0
Голлар: Марат Бикмаев (7, 21), Игорь Сергеев (13, 62, 84), Драган Черан (45, 73 пен), Козак (83)
Пахтакор: Суюнов, Сайфиев, Кримец (с), Аъзамов, Алижонов, Ҳамробеков, Собирхўжаев, Машарипов, Черан, Бикмаев, Сергеев.
Қизилқум: Макосин, Бойдуллаев (с), Бобожонов, Саноев, Қосимов, Убайдуллаев, Жўраев, Олимов, Каримов, Ярашев, Смит.
Тошкент, «Пахтакор» стадиони 

Мавзуга оид