Ўзбекистон | 17:10 / 26.06.2019
5074
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистоннинг Ростов Дон шаҳридаги бош консули тайинланди 

Ростов-на-Дону

Рустам Курганбаев Ўзбекистон Республикасининг Ростов-на-Дону шаҳридаги (Россия Федерацияси) бош консули этиб тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Курганбаев бунга қадар ТИВнинг Консуллик-ҳуқуқий департаменти директори ўринбосари бўлиб ишлаган.

Ростов-на-Дону шаҳридаги бош консулхона консуллик округига Россиянинг Шимолий Кавказ федерал округи (Доғистон Республикаси, Ингушия Республикаси, Кабарда-Балкария Республикаси, Қорачой Черкасия Республикаси, Ставропол ўлкаси, Чеченистон Республикаси, Шимолий Осетия Республикаси) ва Жанубий федерал округи (Адигея Республикаси, Астрахан вилояти, Қалмоқ Республикаси, Краснодар ўлкаси, Волгоград вилояти, Ростов вилояти) киради. 

Бош консулхона билан +7-863-285-50-57 телефон рақами орқали боғланиш мумкин.

 

Мавзуга оид