Ўзбекистон | 10:50 / 30.06.2019
5952
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистоннинг Актау шаҳридаги бош консули тайинланди
Нодиржон Турғунов Ўзбекистон Республикасининг Актау шаҳридаги (Қозоғистон Республикаси) бош консули этиб тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Маълумот берилишича, Актау шаҳридаги Бош консулхона консуллик округига Қозоғистоннинг Ақтўбе, Атирау, Манғистау ва Ғарбий Қозоғистон вилоятлари киради.
Ушбу консулхона билан +7-29-277-71-17 телефон рақами орқали боғланиш мумкин.
Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида Ўзбекистон элчихонаси ҳамда Олмаота шаҳрида Бош консулхонаси жойлашган.