Ўзбекистон | 12:27 / 05.07.2019
7631
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда шифокорлар электрон рецепт расмийлаштиришни бошлайди

Фото: zib.com.ua

Бу “электрон соғлиқни сақлаш” тизимини яратиш доирасидаги навбатдаги қадам, деб ёзади Norma.
   
Эслатиб ўтамиз, “электрон соғлиқни сақлаш”ни жорий этиш – мамлакат тиббиётини ислоҳ қилишнинг устувор йўналишларидан бири.  Унинг доирасида онлайн-навбат, электрон ҳужжатлар айланиши ва бошқа интеграциялашган  ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларини жорий этиш йўли билан соҳани босқичма-босқич рақамлаштириш кўзланмоқда.
 
Дорилар, шу жумладан, электрон рецептлар асосида чакана сотилади. Бу шифокорнинг дори препаратини тайёрлаш ва (ёки) бериш ҳамда унинг қўлланилиш усули тўғрисидаги кўрсатмасини ўз ичига олган, ЭРИ билан тасдиқланган ва электрон ҳужжатнинг бошқа реквизитларга эга бўлган электрон ҳужжатдир.
 
Дори воситаларини электрон рецептлар асосида чакана реализация қилиш учун Фармацевтика маҳсулотларининг ҳаракатини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг ахборот тизими ишга туширилади (уни 1 июлдан жорий этишлари керак эди). Дори воситаларини беришда фармацевт тегишли катакларга берилган препаратнинг номи, серия рақами, исми, отасининг исми, фамилиясини киритиб, уни электрон имзо билан тасдиқлаши керак.
 
Шу муносабат билан дорихона ва уларнинг филиалларида интернетга доимий кириш имконини берувчи компьютер ёки бошқа турдаги телекоммуникация тармоқлари билан ўзаро боғланадиган техник воситалари бўлиши керак. Бу лицензия олиш учун янги талаб.
 
Ҳужжат 3.10.2019 йилдан кучга киради.

Бундан олдин, рецепт асосида бериладиган дориларни электрон тижорат орқали сотиш тақиқлангани хабар қилинганди.

Мавзуга оид