Спорт | 15:49 / 12.07.2019
5083
1 дақиқада ўқилади

Дзюдо бўйича Будапешт-2019 Гран-при турнири старт олди

Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида дзюдо бўйича Гран-при мусобақаси старт олди.

Бугун биринчи кунги баҳсларда эркаклар -60, -66 кггача вазнда, аёллар -48, -52 ва -57 кггача вазнда татамига чиқишмоқда.

Дастлабки кунги иштирокчилар орасида ўзбекистонлик спортчилардан эркаклар баҳсида Комрон Нуриллаев ва Шарофиддин Лутфиллаев -60 кг, Сардор Нуриллаев ва Шаҳрам Аҳадовлар -66 кг вазнда қатнашмоқда.

Ўзбекистонлик дзюдочи қизлардан Диёра Келдиёрова -52 кг вазнда мусобақада қатнашди. У дастлабки баҳсдаёқ япониялик Маида Чишимага ютқазди ва мусобақадан чиқди.

Ўзбекистонлик дзюдочи йигитлардан Комрон Нуриллаев ва Шарофиддин Лутфиллаев ва Шаҳрам Аҳадовлар баҳсларни муваффақиятли давом эттираётган бўлса, -66 кг вазнли спортчилардан бири Сардор Нуриллаев аргентиналик Алмог Талга ютқазиб мусобақани эрта тарк этди.

Турнирдаги биринчи кунги баҳслар давом этмоқда.

Мавзуга оид