Жамият | 16:50 / 16.07.2019
44260
3 дақиқада ўқилади
Реклама

«Crafers» қандолат фабрикасига саёҳат

Ширинликларни кўпчилигимиз севиб истеъмол қиламиз. Сиз-у бизнинг дастурхонимизни безаб турувчи ширинликлар бизга тайёр ҳолда етиб келгунча қандай босқичлардан ўтади? Бу жараённи кузатиш мақсадида «Crafers» қандолат фабрикасига пресс тур ташкил этилди.

Видео: Youtube

Видео: Mover (tas-ix)
 

«Crafers» қандолат фабрикаси 2017 йил қуриб битказилган бўлиб, 20 гектар ер майдонини эгаллаган. Бу эса тахминан 14 та футбол майдони дегани. Корхонанинг умумий қиймати 80 млн АҚШ долларини ташкил қилади. Қандолат фабрикасининг ишлаб чиқариш ҳудуди эса 35.000 м² ташкил этади.

Фабрика 3 турдаги қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлиб, булар: ун маҳсулотлари асосида, шоколад маҳсулотлари асосида ҳамда шакардан тайёрланадиган қандолат маҳсулотларидир. Фабрикада 12 та ишлаб чиқариш линиялари мавжуд.

Шу ўринда эслатиб ўтамиз, «Crafers» қандолат фабрикасида жаҳонга машҳур Австриянинг HAAS, Германиянинг TanisFoodTec, Winkler, Hebenstreit, Sollich, Chocotech, Hansel, Даниянинг Aasted, Италиянинг Polin, Швейцариянинг Buhler корхоналарининг қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ускуналари ўрнатилган бўлиб, 12 та ишлаб чиқариш линиялари мавжуд. Фабрикада 256 хил қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Йиллик ишлаб чиқариш қуввати 46.000 тоннани ташкил этади.

Қисқа муддат ичида фабрика 245 тонна қандолат маҳсулотларини Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Афғонистон давлатларига экспорт қилди. Бугунги кунда Болтиқбўйи давлатлари, Озарбайжон, Грузия ва Арманистон давлатларидан буюртмалар олинган ва экспорт қилиш учун маҳсулотлар тайёрланмоқда. Ўзбекистон Республикасида биринчилардан бўлиб ISO 22000:2005 «Озиқ-овқат хавфсизлиги менеджменти тизими» халқаро сертификатини олган ҳамда қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқаришдаги барча сертификатларга эга.

Бугунги кунга келиб корхона 850 нафардан ортиқ фуқароларни иш билан таъминлаган. Ҳозирда қандолат фабрикаси 30 фоизлик қувват билан ишламоқда. Йил охиригача эса бу кўрсатгични 80 фоизгача кўтариш режалаштирилган. Фабрика қисқа муддатлик фаолияти давомида 6.218.338.500 сўм миқдорда солиқлар тўлаган.

Бугунги кунда фабрикада энг кам ойлик иш ҳаққи 1.200.000 сўмни ташкил қилади.

Фабрикада асосий ишни технология бажаради. Замонавий технология эса ишлаб чиқаришнинг сифати ва тезлигига сабабчидир. «Crafers» қандолат фабрикаси директори Азизхон Амиловнинг айтишича, ушбу фабриканинг бошқа қандолат фабрикаларидан устун ва фарқли жиҳати ҳам айнан сифатли ҳомашёдан замонавий технологиялар ёрдамида маҳсулот ишлаб чиқаришидадир.

Сайт: www.crafers.uz

Facebook: fb.com/CrafersUz

Instagram: @crafersuz

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид